Информациялық-жәмийетлик сайт


Олий Мажлис депутати коронавируснинг аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди

20 мар 2020
Олий Мажлис депутати коронавируснинг аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди
Бугунги кунда дунё ҳамжамияти эътиборидаги бош мавзу коронавируснинг дунё мамлакатлари бўйлаб тарқалиши ва унинг олдини олиш юзасидан бошқа давлатлар сингари Ўзбекистон Республикасида ҳам ушбу вируснинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қатъий амалий чоралар кўрилмоқда.
O’zLiDePдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтыбай Алдамуратов ҳам тузилган ишчи гуруҳ вакиллари билан биргаликда Тахтакўпир туман тиббиёт бирлашмасида коронавируснинг олдини олишга қаратилган ишлар фаолияти билан яқиндан танишди. Халқ вакили ушбу вируснинг олдини олиш борасида қилинган ишларни кўздан кечирди.
Айни пайтда туман тиббиёт бирлашмасида штаб ташкил қилинган дейди – Тахтакўпир туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ықлас Палўанов.
Штаб учун кўп тармоқли марказий поликлиникада битта хона ажратилиб, керакли инвентарлар ва махсус кийим билан таъминланган.
Туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган беморлар учун бирлашманинг қабул бўлимида фильтрдан ўтказилиши ва касалликка гумон қилинган беморларни изоляция қилиниши учун хона ажратилиб, керакли дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар (Отсос, Дефиблятор, Кислородний концентратор, ИВЛ) билан таъминланди.
Олий Мажлис депутати коронавируснинг аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди
Ҳозирги вақтда коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва олдини олиш мақсадида тиббий ходимлар учун шахсий ҳимоя воситалари 37 дона комплект (ПЧК 1 тип) ва гумон қилинган беморларни даволаш учун 32 атамадаги дори-дорманлар билан тўлиқ таъминланди.
Касалликка гуман қилинганларни жойлаштириш учун эса бирлашманинг юқумли касалликлар бўлимида 20 та, ҳомиладор ва тўқган аёллар учун 10 та ва оғир беморлар учун реанимация постида 2 та хона ажратилиб, керакли мутахассислар (инфекционист, реаниматолог, педиатр, терапевт, эпидемиолог) билан таъминланган.
Ҳар куни бўлим ва хоналар эрталаб шамоллатилиб, дезинфекция ишлари ҳам олиб борилаётганлигини қайд этди. Қолаверса аҳоли орасида шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя қилиниши, оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли ўртасида вирусга оид эслатма ва варақалар, семинар ва учрашувлар ўтказилмоқда.
Тумандаги 3 сонли МТМ ва 7 сонли умум таълим мактабида ҳам вирусга қарши олиб борилаётган ишларни ҳам бирма-бир кўздан кечирди. Шу куннинг ўзида боқча ва мактабда коронавирусга қарши дезинфекция ишларининг олиб борилаётганлигини қайд этди.
Бундан сўнг эса халқ ноиби ишчи гуруҳ аъзолари билан Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатлик назорат тўғрисида”ги қонунига асос туман деҳқон бозоридаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси билан ҳам яқиндан танишди. Бозор расталаридаги маҳсулотларнинг қаддан зид ошмаганлиги бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.
Депутат вирусга қарши олиб борилаётган ишлар билан танишар экан, халқга кўпроқ оддий тил билан вирусдан сақланиш йўлларини тушунтириш ва аҳолини ортиқча ваҳимага тушмасликка даъват этиш кераклигини қайд этди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати
Көрилди: 1167

Сондай-ақ:

Нархларни оширган тадбиркорлар аниқланди

Нархларни оширган тадбиркорлар аниқланди

Хабарингиз бор, республикамиз бўйлаб карантин ҳолати эълон қилинган эди. Мана шу карантин жараёнларида аҳоли орасида бозорлар ҳамда йирик савдо комплексларида
“Бақаншақлы” ОФЙда  “Депутат боғи”  яратилди

“Бақаншақлы” ОФЙда “Депутат боғи” яратилди

“Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак” дейди дона халқимиз. Албатта ушбу эзгу мақсадни ўзларининг қалбида туйган Халқ депутатлари Нукус туман
O’zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов   “Хўжайли агросаноат маркази” МЧЖ фаол ...

O’zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов “Хўжайли агросаноат маркази” МЧЖ фаол ...

Ўзбекистон Республикаси фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари Кенгаши раиси, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Қалбаки акциз маркалар – ёмон сигнал”  ...

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Қалбаки акциз маркалар – ёмон сигнал” ...

Бугун тадбиркорларга берилаётган имконият, яратилган шароит ва қулайликлар уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чорламоқда. Уларнинг ишлаб чиқараётган
“Ишонч телефони” 24/7 режимида ишлайди

“Ишонч телефони” 24/7 режимида ишлайди

Бугун солиқ органи тадбиркорлик субъектларини назорат қилувчи орган эмас, балки инсофли тадбиркорлик субъектларига кўмакчи орган сифатида фаолият юритмоқда.
Социаллық тармақларда
facebook telegram

ВХОД НА САЙТ