Информациялық-жәмийетлик сайт


Тўрткўлли фуқаронинг муаммоси депутат кўмаги билан ҳал қилинди

29 июн 2020
Мамлакатимизда сўнгги йиллари келажагимиз эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида кўплаб қонун ва фармонлар қабул қилиниб, улар учун кенг имкониятлар, шарт-шароитлар яратилиб берилмоқда.
Ўқийман, ишлайман, тадбиркор бўламан деган ёшларимиз учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилмоқда. Тўрткўл тумани "Тўрткўл" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Муниса Эгамбердиева ҳам анчадан буён тадбиркорлик билан шуғулланишни ният қилган.
Аммо 27 ёшли Муниса тадбиркорлик фаолиятини бошлашида пулдан анча қийналган. Шу боис ҳам ушбу ҳудуддан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Джурабек Бекчановга паррандачилик билан шуғулланиш учун банкдан кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Тўрткўлли фуқаронинг  муаммоси  депутат кўмаги билан ҳал қилинди
Депутат эса мурожаат эгаси Муниса Эгамбердиева билан юзма-юз мулоқот қилиб, унинг кредит олишдаги мақсади ва келгуси режалари билан яқиндан танишди ва дарҳол ишга киришди.
Халқ вакили мурожаат юзасидан "Агро банк" туман филиалига бориб, шу ернинг ўзида фуқаро Муниса Эгамбердиевага паррандачиликни ривожлантириши учун "Ҳар бир оила тадбиркор" Давлат дастури асосида 20 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олишида амалий ёрдам берилди.
Депутат ёрдами билан мурожаатим ҳал қилинди дейди - мурожаат эгаси М.Эгамбердиева. Ўзим хали 30 га чиқмадим. Мақсадим туманда паррандачиликни ривожлантириб, туман ёшларининг бандлигини таъминлаш. Олдимга қуйган режаларим хали кўп. Тенгдошларимга маслаҳатим ҳозиргидек пандемия даврида уйда бўш ўтирмасдан ўзини-ўзи банд қилиб, тадбиркорлик билан шуғулланишга чақириб қоламан.
Мен учун 30 июнь "Ёшлар куни" байрамида ҳақиқий савғо бўлди. Бундан хурсандман ва депутатга ўз миннатдорчилигимни билдираман.


O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати
Көрилди: 93

Сондай-ақ:

Уч йилдан буён  келаётган муаммо  депутат кўмаги билан бартараф қилинди

Уч йилдан буён келаётган муаммо депутат кўмаги билан бартараф қилинди

Халқ депутатлари Қўнғирот туман кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мунира Матмуратова ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз
Депутатнинг кўмаги билан электр симёғочлари янгисига алмаштирилди

Депутатнинг кўмаги билан электр симёғочлари янгисига алмаштирилди

Депутат - халқ вакили сифатида ўзи сайланган ҳудуд аҳолисининг муаммо ва ташвишларини ўрганиш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали уларнинг
O’zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов   “Хўжайли агросаноат маркази” МЧЖ фаол ...

O’zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов “Хўжайли агросаноат маркази” МЧЖ фаол ...

Ўзбекистон Республикаси фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари Кенгаши раиси, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик
Солиқчилар Тахиатош ёшлари билан учрашди

Солиқчилар Тахиатош ёшлари билан учрашди

Юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор кун сайин ортиб бормоқда. Бинобарин, уларнинг ҳар жабҳада илғор бўлишлари учун ҳам барча шарт-шароитлар, қулайликлар ва
“Ишонч телефони” 24/7 режимида ишлайди

“Ишонч телефони” 24/7 режимида ишлайди

Бугун солиқ органи тадбиркорлик субъектларини назорат қилувчи орган эмас, балки инсофли тадбиркорлик субъектларига кўмакчи орган сифатида фаолият юритмоқда.
Социаллық тармақларда
facebook telegram

ВХОД НА САЙТ