Информациялық-жәмийетлик сайт


Уч йилдан буён келаётган муаммо депутат кўмаги билан бартараф қилинди

26 июн 2020
Уч йилдан буён  келаётган муаммо  депутат кўмаги билан бартараф қилинди
Халқ депутатлари Қўнғирот туман кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мунира Матмуратова ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз сайловчиларининг мурожаатлари юзасидан жойларда ўрганиш ишларини олиб бормакда.
Жумладан Қўнғирот туманидаги "Турон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги М.Улуғбек кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан электр трансформаторининг насозлиги бўйича келиб тушган мурожаат юзасидан халқ вакили дарҳол ишга киришиб, муаммони ўрганиб чиқди ва туман Электр таъминоти корхонасига депутатлик сўровнома юборилди. Натийжада муаммо ижобий ҳал қилинди. Ушбу трансформатор масаласи уч йилдан буён муаммо бўлиб келаётган эди дейди - ушбу маҳалла турғуни М.Илалов.
Мурожаатимиз депутатнинг кўмаги билан бартараф қилинди. Ҳар доим халқ дарди билан яшайдиган, уларнинг муаммо ва ташвишларини ўз муаммосидек кўриб, аҳоли ишончини оқлашда фидойилик кўрсатиб келаётган депутатимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз дейди - "Турон" МФЙ раиси Женис Отебаев.
Уч йилдан буён  келаётган муаммо  депутат кўмаги билан бартараф қилинди
Бундан ташқари депутат ўз сайлов округида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти вакиллари билан ҳам учрашди. Учрашувда пандемия даврида ҳам ўз фаолиятини карантин қоидаларига биноан тўхтатмастан иш олиб борган тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифларини ўрганиб чиқди.
Мулоқот жараёнида тадбиркорларимизга давлатимиз раҳбари томонидан пандемияга оид қабул қилинган қарор ва фармонларнинг аҳамияти бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати
Көрилди: 132

Сондай-ақ:

Қўнғирот туманда ҳам

Қўнғирот туманда ҳам "Бепул ниқоб" акцияси ташкил қилинди

Ҳаммамизга маълумки коронавирус пандемияси бугун жаҳон ҳамжамиятини жиддий ўйлантираётган муаммога айланди. Унга қарши курашиш жараёнида партия фаоллари,
Коронавирус пандемияси бўйича Тахиатош туманида қандай ишлар амалга оширилм ...

Коронавирус пандемияси бўйича Тахиатош туманида қандай ишлар амалга оширилм ...

Ҳозирги кунда дунё бўйлаб глобал муаммога айланган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиб, махсус
“Бақаншақлы” ОФЙда  “Депутат боғи”  яратилди

“Бақаншақлы” ОФЙда “Депутат боғи” яратилди

“Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак” дейди дона халқимиз. Албатта ушбу эзгу мақсадни ўзларининг қалбида туйган Халқ депутатлари Нукус туман
Депутатнинг кўмаги билан электр симёғочлари янгисига алмаштирилди

Депутатнинг кўмаги билан электр симёғочлари янгисига алмаштирилди

Депутат - халқ вакили сифатида ўзи сайланган ҳудуд аҳолисининг муаммо ва ташвишларини ўрганиш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали уларнинг
O’zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов   “Хўжайли агросаноат маркази” МЧЖ фаол ...

O’zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов “Хўжайли агросаноат маркази” МЧЖ фаол ...

Ўзбекистон Республикаси фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари Кенгаши раиси, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик
Социаллық тармақларда
facebook telegram

ВХОД НА САЙТ