Информациялық-жәмийетлик сайт


Карантин тартибини бузиш – жиноят

04 апр 2020
                  Карантин тартибини бузиш – жиноят
Карантин шароитида касаллик тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти –тегишли қоида ва тавсияларга сўзсиз риоя этишдир. Ўз вақтида карантин қоидаларига етарли даражада риоя этмаслик, масалага енгил қараш оқибатларини бугун Италия мисолида кузатиб турибмиз. Хусусан, вирус энг кўп аниқланган Ломбардия вилоятида мактаблар каратинга ёпилганида, ота-оналар каратин талабларига риоя этмай фарзандларини бошқа ҳудудларга олиб кетган ва бу билан уларни вирусдан муҳофаза қилаяпман деб ўйлаган. Катта жарималар белгиланганига қарамай,кўпчилик аҳоли бунга парво ҳам қилмай, карантин қоидаларини бузиб оммавий тадбир, байрамлар уюштириш ва саёҳат қилишда давом этган. Оқибатда, бугун Италия коронавирусдан бир кунда вафот этганлар сони бўйича дунёда етакчи ўринларда турибди.
Бизда ҳам айрим фуқаролар вирус хавфини тўлиқ англамай ва унга қарши кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳамиятини тушунмаган ҳолда карантин тартибини бузишга ҳаракат қилиб, касалликнинг мамлакатимизда кенг тарқалиши хавфини туғдирмоқда.
Жиноий жавобгарлик кучайтирилди
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун қонунчилигимизда жуда кескин жавобгарликлар мавжуд ва эндиликда улар янада кучайтирилди.
Карантин шароитида давлат санитария назорати органларининг қонуний талабларини,масалан, тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ҳамда ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармасликжиноят сифатида баҳоланади.
Илгари карантин қоидаларини бузганлик учун, агар бу одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо белгиланган. Кучайтирилган тартибга кўра, эндиликда бунинг учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Агар ўша ҳаракат одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин эди. Эндиликда карантин қоидаларини бузган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Халқаро тажрибани олайлик. Мисол учун, Украина қонунларида шахснинг ҳаракатлари юқумли касаллик тарқалишига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши белгиланган. Ушбу қилмиш учун Италия, Испания, Франция, Руминия ва Аргентинада 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Умуман, бу каби ҳолатлар учун жавобгарликни кучайтиришдан мақсад карантин шароитида касаллик тарқалишининг олдини олиш ишларини тўлақонли амалга оширишдан иборат.

Ёлғон маълумот тарқатган ҳам жазоланади
Қонунга кўра, Жиноят кодекси 244-5-модда билан тўлдирилди. Инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш қуйидагича жазоларни юзага келтириш мумкин:
• 44 млн 600 минг сўмгача жарима;
• 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
• 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
Бундай маълумотларни нашр қилиб, кўпайтириб, ОАВ, Интернет орқали тарқатганларбадални икки ҳисса кўпроқ тўлайди – 89 млн 200 минг сўмгача жарима! Бу ҳолат учун ҳатто 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жиноий жавобгарликбелгиланди.
Мақсад, биринчи навбатда, асоссиз ваҳима тарқалишининг олдини олишдир. Ваҳиманинг олди олинсагина жамоат хавфсизлиги таъминланади, мутасадди идораларнинг нормал фаолият юритиши учун шароит яратилади.

Тиббий мажбурлов чораси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тиббий мажбурлов чораси қўлланилишининазарда тутувчи модда билан тўлдирилди.
Тиббий мажбурлов чораси шахсни маъмурий жавобгарликдан озод этадими? Йўқ. Яъни карантин шароитида қоидаларни бузган шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланса, у жарима тўлабгина қолмай, бир пайтнинг ўзида 30 суткагача муддатда тиббий мажбурловни ҳам ўтайди.
Амалдаги кодексда мажбурий тиббий чоралар қўллаш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмас эди. Ушбу чоралар санитария ва эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузган ва айни пайтда касалликнинг янада кенгроқ тарқалишига сабабчи бўлиши мумкин бўлган шахсни жамиятдан ажратган ҳолда мажбурий равишда даволаш имкониятини беради.Ушбу чоралар айнан карантинли ва инсон учун хавфли юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида қўлланади.
Ниқобсиз юрганга – 1 миллион сўмдан ортиқ жарима!
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси ниқобсиз юрганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қисм билан тўлдирилди.
Карантиншароитида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш 1 млн 115 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу чорага касаллик “занжирини узувчи” восита сифатида қараш ўринли. Катта жарима тўламаслик учун ҳам ниқоб тақилади,касалликнинг тарқалиш географияси тўсилади, ўз-ўзидан атрофдагилар хотиржамлигига эришилади.
Бутун инсоният катта синовни бошдан кечирмоқда. Қонуний тартиблар қатъий ўрнатилгани билан, ҳамма гап одамларнинг онгли равишда тўғри қарор қабул қилишида қолади. Барча-барчаси жамоавий хавфсизлик учун ўз шахсий масъулиятини ҳис этиш ва виждонан ҳаракат қилишга боғлиқ. Кичкина масъулиятсизлик туфайли халқ ҳаёти ва саломатлигини хавф остига қўймайлик.

З.Базарбаева, Нукус шаҳар адлия бўлими ката маслаҳатчиси.
Көрилди: 357

Сондай-ақ:

Жаҳон ҳамжамиятининг жиддий муаммосига сабаб бўлаётган коронавирусни фақат  ...

Жаҳон ҳамжамиятининг жиддий муаммосига сабаб бўлаётган коронавирусни фақат ...

Ҳозирги 21 асрда бутун жаҳонни сергак торттириб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси бизнинг тинч ва обод ватанимиз Ўзбекистон Республикасини ҳам
Ҳамжиҳатликда бирлашсак бу синовни ҳам енгиб ўтамиз

Ҳамжиҳатликда бирлашсак бу синовни ҳам енгиб ўтамиз

Ҳаммамизга маълумки коронавирус пандемияси бугун жаҳон ҳамжамиятини жиддий ўйлантираётган муаммога айланди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Хитойда пайдо бўлган
КОРОНАВИРУСНИ ТЎХТАТИШ: 13 ТА ҚЎШИМЧА ҚАДАМ

КОРОНАВИРУСНИ ТЎХТАТИШ: 13 ТА ҚЎШИМЧА ҚАДАМ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори биланкоронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжат матни ЎзАда
Қўнғирот туманда ҳам

Қўнғирот туманда ҳам "Бепул ниқоб" акцияси ташкил қилинди

Ҳаммамизга маълумки коронавирус пандемияси бугун жаҳон ҳамжамиятини жиддий ўйлантираётган муаммога айланди. Унга қарши курашиш жараёнида партия фаоллари,
Олий Мажлис депутати коронавируснинг аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини ол ...

Олий Мажлис депутати коронавируснинг аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини ол ...

Бугунги кунда дунё ҳамжамияти эътиборидаги бош мавзу коронавируснинг дунё мамлакатлари бўйлаб тарқалиши ва унинг олдини олиш юзасидан бошқа давлатлар сингари
Социаллық тармақларда
facebook telegram

ВХОД НА САЙТ